Microsoft компанияси қарийб 400 мингта Windows операцион тизими фойдаланувчисининг компьютерига уюштирилиши мумкин бўлган киберҳужумнинг олдини олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Хабар берилишича, 6 март куни Windows операцион тизимининг антивируси ҳисобланган Windows Defender Antivirus қонуний дастурий таъминот кўринишида компьютерларга кираётган 80 мингта зарарли дастурни блоклаган.
Қайд этилган вирус компьютер тизимини эгаллаб олиш ва уларни Electroneum криптовалютаси ишлаш учун мослаштиришга уринган.
Вирусдан Россия, Туркия ва Украинадаги фойдаланувчилар зарар кўриши мумкин эди.
Изоҳ (0)