Amazon компаниясининг вакили томонидан маълум қилинишича, компания Alexa овозли ёрдамчисининг қўрқитувчи кулгисидан хабардор. Бу камчилик бартараф этилиши компания томонидан ваъда қилинган, деб ёзмоқда TJournal.
Компания вакилининг сўзларига кўра, Alexa овозли ёрдамчиси «Alexa, laugh» («Алекса, кул») буйруғига реакция билдиради ва бошқа гапларда ҳам мазкур буйруқни тушуниши мумкин. Қурилманинг нотўғри ишлашини бартараф этиш мақсадида буйруқни «Alexa, can you laugh» тарзида ўзгартиришга ваъда қилинган.
Бундан ташқари, камчилик бартараф этилганидан сўнг қурилма дастлаб «Албатта, мен кула оламан», дейди ва кейин кулади.
Аввалроқ Amazon’нинг «ақлли» овозли ёрдамчиларидан фойдаланувчилар унинг кутилмаганда даҳшатли кулаётганидан шикоят қилган эди.
Изоҳ (0)