Amazon компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Alexa овозли ёрдамчисининг фойдаланувчилари қурилманинг даҳшатли кулгисидан шикоят қилишни бошлади. Қурилма кутилмаганда, масалан, ярим тунда даҳшатли кулмоқда. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Овозли ёрдамчиларнинг эгалари томонидан аниқланишича, қурилмалар алоҳида гаплар ёки товушларни «How do you laugh» («Сен қандай куласан») буйруғи сифатида қабул қила олади ва кулиб юборади.
Изоҳ (0)