Мексиканинг Мехико штатида 8 март куни шахсий вертолёт газ ташувчи автомобиль устига қулади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Штат мансабдор шахсларининг маълум қилишича, портлашнинг олди олинган. Ҳодиса оқибатида камида беш киши жароҳатланган.
«Ёқилғи сизиб чиқиши назорат остига олинди. Ҳодиса жойида полиция ва ҳарбий хизматчилар иш олиб бормоқда», — дейилади хабарда.
Жабрланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)