«Росатом» Саудия Арабистони ва Ўзбекистонни янги шартномалар учун энг истиқболли давлатлар деб ҳисоблайди. Бу ҳақда корпорациядаги манбага таяниб, «Коммерсантъ» нашри маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
Корпорация бош директори Алексей Лихачёвга кўра, икки мамлакат ўртасида атом энергетикасидан фойдаланиш соҳасида имзоланган ҳукуматлараро келишув «Ўзбекистон учун улкан миллий аҳамиятга эга бўлади. Чунки гап ўзининг энергетик комплексини диверсификация қилиш, аниқроғи, энергетик хавфсизлигини таъминлаш ҳақида кетмоқда».
«Росатом» ўзбек томонига «лойиҳани ўзи учун қулай вақтда амалга ошириш»ни таклиф этгани билдирилмоқда.
Ўзбекистонда барпо этилиши режалаштирилаётган станция қиймати маълум эмас, бироқ икки блоки 2019—2020 йилларда ишга тушириладиган шунга ўхшаш Беларусь АЭС учун 11 миллиард доллар сарфланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)