Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари гиёҳвандлик воситалари контрабандасига алоқадор хавфли жиноятчини қўлга олди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Сариосиё туманининг Себзор маҳалласида яшаган 36 ёшдаги Соли Азабов (исм-шариф шартли) 2009 йил апрель ойида Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб кетганди.
Қидирувга берилган бу шахснинг изи 9 йилдан буён топилмаётган эди. У Тожикистондан мамлакат ҳудудига кираётган вақтда аниқланиб, ушланди.
Айни пайтда ушбу иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)