Ростов-Дондаги Текучев кўпригида бир йўла учта йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
«Бугун Текучев кўпригида тахминан бир вақтда 18 та машина тўқнашди. Аввал 9 та, сўнг 7 та, кейин яна иккита автомобиль тўқнашди», — деди йўл полицияси вакили.
ЙТҲлар содир бўлган ҳудудда бироз вақт ҳаракат чекланди. Ҳозирда ҳаракат тикланган.
Изоҳ (0)