McDonald’s тезкор овқатланиш ресторанлар тармоғи Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўз тарихида биринчи бор логотипини ўзгартирди. Компания «М» ҳарфини «W» шаклига ўгириб қўйди (wоmеn — аёллар). Бу ҳақда CNN телеканалига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
7 март, чоршанба куни Калифорниядаги ресторанлардан бирининг логотипи ўзгартирилган. 8 март куни «М» ўрнига «W» ҳарфи ресторанлар тармоғининг сайтида ва мобил дастурларида ҳам пайдо бўлади. Бундан ташқари, ресторанлар тармоғининг юзта муассасасидаги ходимлар ҳам «W» логотипи туширилган бош кийим ва формада юради.
McDonald’s раҳбарларидан бири Уэнди Льюиснинг сўзларига қараганда, бу каби қарор «дунёдаги аёлларнинг ақл бовар қилмас ютуқлари шарафига» қабул қилинган.
Америкадаги McDonald’s ресторанлари менежерларининг 10 нафаридан олтитаси — аёллардир.
Изоҳ (0)