Алабама штатида жойлашган(АҚШ) Бирмингем шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида бир нафар ўқувчи ҳалок бўлди, яна учтаси жароҳат олди. Бу ҳақда Аlabamа Local’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Маълумотларга кўра, отишма тасодифан юзага келган бўлиши мумкин. Айни вақтда бир нафар ўқувчи ҳалок бўлгани, шунингдек, яна уч киши жиддий жароҳатлар билан шифохонага етказилгани маълум.
«Дарсдан бўш вақтда содир бўлган нохуш ҳодисада икки нафар ўқувчи иштирок этган. Қисқа вақтга мактаб блокланган, воқеа жойига полиция етиб келган. Ҳозирда ўқувчиларнинг барчаси уйига қўйиб юборилган бўлиб, полиция вазиятни ўрганмоқда», — дейилади мактаб маъмурияти томонидан берилган расмий баёнотда.
Изоҳ (0)