Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

5 март куни Тошкент шаҳрида санитария мавзусидаги икки кунлик техник тренинг старт олди, деб хабар беради UzDaily.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Тренинг Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан давлат ва донорлик ташкилотлари, шунингдек хусусий сектор ва фуқаролик жамияти вакиллари учун ташкил этилди.

Ўқув машғулоти Швейцария федерал технологик институти билан ҳамкорликда иш олиб борадиган ва сув масалаларига ихтисослаштирилган EAWAG илмий тадқиқот маркази мутахассислари томонидан олиб борилади. Улар тренинг иштирокчиларига EAWAG’нинг «Санитариянинг технологиялари ва тизимлари маълумотномаси»ни тақдим этади.

Ушбу тўплам барча учун қулай бўлган форматда санитариянинг асосий стандартларида муваффақиятга эришиш учун барча мавжуд ва синовдан ўтган техник усулларни ўзида жамлайди.

EAWAG’нинг «Санитариянинг технологиялари ва тизимлари маълумотномаси» тўплами рус тилига таржима қилинган. Тренинг иштирокчилари ундан Ўзбекистондаги санитария соҳасида мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун самарали усуллардан фойдаланиш мақсадида фойдаланилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк