6 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Кечаси 8—10, кундузи 17—19 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5—10, кундузи 17—22 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 2—7, кундузи 7—12, Хоразм вилоятида 10—15 даража илиқ, Устюрт бўйлаб кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 15—20, чўл ҳудудларида кечаси 0—5, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 5—10, кундузи 17—22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 10—15, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 0—5, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)