Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сеул марказий тумани прокуратураси Жанубий Кореянинг собиқ президенти Ли Мён Бакни давлат раҳбари лавозимини эгаллаган йилларида вазифасини суистеъмол қилиш иши бўйича 14 март кунига сўроққа чақирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Ли Мён Бак.

Ли Мён Бак.
Фото: «РИА Новости»

«Ҳақиқатни аниқ-тиниқ ва самарали юзага чиқариш учун Ли Мён Бакка нисбатан текширув олиб бориш зарур. Биз уни кўп бор сўроққа чақиришни режалаштирмаганмиз», — деди прокуратура вакили.

2008—2013 йилларда Жанубий Корея президенти лавозимини эгаллаган Ли Мён Бак олдинроқ коррупциявий можаро нишонига айланганди. Терговга кўра, у ҳужжатлар бўйича акасига тегишли бўлган автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш компаниясининг ҳақиқий эгаси ҳисобланади.

Терговчилар собиқ давлат раҳбари активларини назорат идораларидан яшириш учун бу компаниядан фойдаланган, деб гумон қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкалик миллиардернинг террорчига айланган набираси, Атлантикада тўқнашиб кетган икки сув ости кемаси ва АҚШнинг биринчи президентига айланган Вашингтон. Кун хр...
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган 
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди