• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистон спорти тубдан ўзгаради. Президент ўз фармонида спорт ривожига тўсқинлик қилаётган 9 та тизимли муаммони санаб ўтди

    Президент Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

    Фото: МОҚ

    Фото: МОҚ

    Унда спортни ривожлантиришнинг мавжуд тизими талабга жавоб бермай қўйгани биринчи галда ўз ифодасини топган. Фармон матни спорт ва жисмоний тарбия соҳасида тизимли муаммолар, камчиликлар кўп эканини айтиш билан бошланган. Шунинг учун ҳам бу борада давлат сиёсатини самарали олиб боришнинг иложи йўқ, деб ёзилган. Кейин эса спорт ривожига тўсқинлик қилаётган масалалар санаб чиқилган.

    Биринчи масала. Спорт бошқарувининг яхлит тизими мавжуд эмас, деб ёзилган фармонда. Яъни, соҳада давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти мувофиқлаштирилмаган. Бу эса соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва тарғиб қилишни етарли даражада таъминламаяпти.

    Иккинчи масала. Ўзбекистонда профессионал ва оммавий спортда эришилиши керак бўлган ютуқлар, марралар бор. Бироқ уларга эришиш йўлида спортни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилмаган. Концепция эса ўрта ва узоқ муддатли истиқболни кўзлаб тузилиши шарт.

    Учинчи масала. Спортнинг замонавий моддий-техник базаси, инфратузилмасини яратиш бўйича нодавлат сектор билан давлат ўртасидаги муносабатлар паст даражада. Бу аслида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида вужудга келиши керак эди. Иш яхши йўлга қўйилмагани учун ҳам спортдаги муаммолар самарали ҳал бўлмаяпти.

    Тўртинчи масала. Ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олишнинг, яъни, селексиянинг самарали ҳамда шаффоф тизими мавжуд эмас. Терма жамоалар таркибини сифатли кадрлар билан тўлдириш учун — спорт захирасини шакллантириш ва юқори малакали спортчиларни тайёрлаш керак. Айнан селексия талаб даражасида эмаслиги, бунга тўсқинлик қилаётгани айтилган.

    Бешинчи масала. Спортни ривожлантириш учун Ўзбекистонда малакали кадрлар етишмовчилиги бор. Чунки спорт кадрларидан тортиб, спорт ташкилотларини бошқарувчи кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини оширишнинг мавжуд тизими яхши ишламаяпти, дейилади фармонда.

    Олтинчи масала. Спортнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишида алоҳида турларгагина эътибор берилган, оқибатда бошқа олимпия спорт турлари назардан четда қолиб кетган. Айниқса, қишки спорт турларига бўлган қизиқиш кескин пасайиб кетган.

    Еттинчи масала. Спортчиларни тайёрлашда уларнинг тиббий таъминотига, инновацион тадқиқотлари ва услубий ишланмаларига эътиборли бўлиш керак, дейилган. Замонавий талабларга жавоб берадиган стандартларининг мавжуд эмаслиги оқибатида бугунгача сифатли ўқув-машғулот жараёнининг йўлга қўйилиши таъминламагани кўрсатилган.

    Саккизинчи масала. Спортни ривожлантиришга йўналтирилган молиявий маблағларнинг сарф этилишини назорат қилувчи механизм талаб даражасида ишламаслиги таъкидланган. Ваҳоланки, пулларнинг сарф этилиши асослими, улар ҳаққоний йўналтирилмоқдами каби масалалар назорат қилиб борилиши керак. Бу ҳолат спортда суистеъмолчиликка йўл қўймаслик учун ҳам шарт, дейилади.

    Тўққизинчи масала. Ўзбекистонда халқаро стандартларга жавоб бера оладиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентарларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган. Боиси, шу турдаги ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайдиган механизмнинг ўзи йўқ.

    Шавкат Мирзиёевнинг фармонида мана шу масалаларни тўғри йўлга қўйиш учун қилиниши керак бўлган ишлар кўрсатилган. Фармон матни МОҚ сайтида ҳам эълон қилинди.

    06.03.2018, 17:48   Изоҳ (0)   33495
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик спортчи Арнольд Шварценеггер номидаги мусобақада мутлақ чемпионликни қўлга киритди

    04.03.2018, 19:33

    Австралиялик футболчи бўш дарвозага гол уролмади. Дарвозабон бу вақтда майдоннинг иккинчи ярмида эди

    03.03.2018, 23:13

    Сўровнома: Қайси футбол клуби Ўзбекистон чемпиони бўлади?

    02.03.2018, 16:15

    Олимпия ҳаракатида муаммолар бор. Сабаблари ҳам маълум

    26.02.2018, 12:19

    ОЧЛ. «Локомотив» Эронда «Зоб Оҳан»га мағлуб бўлди

    19.02.2018, 20:00

    Пхёнчхан мезбонлик қиладиган қишки Олимпиада расман очиқ деб эълон қилинди (фото+видео)

    09.02.2018, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Узоқ танаффусдан кейин рингга қайтган Пакяо чемпионлик камарига эга чиқа олмади

    Бокс | 20 июл, 09:45

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 09:30

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.