• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Депутатлар туризм, суд тизимини ривожлантириш ва халқаро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар қонун устуворлигини таъминлашга ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқди. Бу ҳақда палата ахборот хизмати маълум қилди.

    Фото: Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

    Фото: Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

    Шунингдек, депутатлар туризм индустриясини жадал ривожлантириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

    Депутатлар ўз ишини Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишдан бошлади.

    Айни пайтда республикада уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 157 минг нафардан ортиқ ходим ва хизматчи фаолият кўрсатмоқда. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, садоқат билан бажарилган меҳнатни рағбатлантириш мақсадида қонун лойиҳасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилган кун – 18 апрелни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

    Шундан кейин депутатлар «Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Тўққизинчи қўшимча баённомани (Истанбул, 2016 йил 6 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.

    Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатга Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставидан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш, халқаро ташкилотларда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш имконини беради. Бундан ташқари, Умумжаҳон почта иттифоқига аъзо мамлакатлар билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга, шунингдек, янги технологиялар ва андозаларни қўллаган ҳолда сифатли, самарали ва хавфсиз почта алоқаси хизматларини барқарор ривожлантиришни давом эттиришга хизмат қилади.

    Шунингдек, «Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти Уставини (Боку, 2015 йил 26 ноябрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши, қонун чиқарувчиларнинг фикрига кўра, ушбу соҳаларда халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳадаги ютуқларини кенг тарғиб қилишга, мамлакатнинг ислом тамаддунидаги буюк ролини ёритишга, республиканинг қадимий тарихи ва маданий мероси билан таништиришга хизмат қилади. Шунингдек, Уставнинг кучга кириши билан Тошкент ислом университети ҳузуридаги ISESCO Maxсус кафедрасининг тўлақонли фаолияти йўлга қўйилади.

    Сўнгра депутатлар Солиқ кодексининг 356-моддасига киритилаётган тузатишни муҳокама этишга киришди. Халқ ноибларининг таъкидлашича, киритилаётган қўшимча электрон тижорат инфратузилмасини жорий этишни ҳамда туристик хизматларни онлайн-бронлаштириш ва туристик маҳсулотларни интернет орқали сотиш бўйича хизмат кўрсатувчи туристик фаолият субъектлари сонини кўпайтиришни рағбатлантиришга хизмат қилади.

    Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маромига етказиш доирасида таҳририй тузатишлар киритилди. Россия, Беларусь ва Грузия каби хорижий мамлакатлар тажрибаси такроран ўрганилди. Шунингдек, парламент фракцияларининг таклифлари ва тавсиялари ҳисобга олинди.

    Уларнинг фикрига кўра, ушбу қонуннинг қабул қилиниши мазкур соҳада кўрсатилаётган хизматлар сифати ва тезкорлигини оширишга, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш йўли билан оширишга, туристик хизматлар нархини пасайтиришга, рақобатни ривожлантиришга хизмат қилади.

    Шундан сўнг депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишга киришди. Мазкур ҳужжат жиноят суди ишларини юритишни жиддий тарзда ўзгартиради, суд процессига видеоконференцалоқа тизимини жорий этиш орқали одил судловдан фойдаланишни кенгайтиради.

    Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳузурида Бош прокуратура, Олий суд вакилларидан, экспертлар ва мутахассислардан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳ томонидан мамлакатнинг амалдаги қонун ҳужжатлари ва хориж тажрибаси такроран ўрганилди. Ўзбекистон Республикасининг яқинда қабул қилинган Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодекслари қоидалари ҳисобга олинди.

    Халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, видеоконференцалоқадан жиноят суди ишларини юритишда янада ҳаққонийроқ гувоҳлик кўрсатмаларини олиш ҳамда озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган шахснинг процессда иштирокини таъминлаш мақсадида фойдаланилади. Киритилаётган тузатишлар суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқни амалга ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш имконини беради.

    Депутатлар сиёсий партиялар фракцияларининг нуқтаи назарини инобатга олган ҳолда ушбу қонун лойиҳаларини қабул қилди. Мажлисда парламент Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

    06.03.2018, 23:20   Изоҳ (0)   6338
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пойтахт кўчалари қоронғулиги учун танқид қилинган «Тошшаҳарнур» журналистларни судга бериши билан таҳдид қилди

    06.03.2018, 23:08

    Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Германия элчиси билан мулоқотда бўлди

    06.03.2018, 22:54

    Ўзбек меҳнат мигрантларига кредитлар, навбатдаги лавозимдан кетишга мажбур бўлган Лола Каримова-Тиллаева, Сурияда қулаган рус самолёти ва куннинг бошқа муҳим хабар...

    06.03.2018, 21:47

    Хайрия акцияси. Қорақалпоғистонлик Достонбек саховатпеша инсонлардан ёрдам кутмоқда

    06.03.2018, 18:40

    7 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    06.03.2018, 17:36

    Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси жароҳат олди

    06.03.2018, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.