Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТИВда Германия элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда 2018 йил 26—27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция кун тартибига киритиладиган масалалар томонлар диққат марказида бўлди.
Изоҳ (0)