Рим расмийлари дизель двигателли автомобилларга шаҳарнинг тарихий марказига киришни ман этиш ниятида. Бу ҳақда Италия пойтахти мэри Виржиния Ражи маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Бундай қоида 2024 йилдан бошлаб жорий этилиши режалаштирилмоқда.
«Иқлим ўзгариши ҳаёт тарзимизни ҳам ўзгартирмоқда. Дунёнинг бошқа йирик шаҳарлари қатори Рим ҳам ўзига маълум мажбуриятлар олиш ва дизель автомобилларини ман этишга қарор қилди», — таъкидлади Виржиния Ражи.
Изоҳ (0)