Американинг Forbes журнали дунёнинг энг бой рэперини маълум қилди. Бу сафар мазкур рейтингда Жей-Зи (ҳақиқий исми — Шон Картер) етакчилик қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Беёнсенинг турмуш ўртоғи охирги йил давомида ўз бойлигини 810 дан 900 миллион долларга оширди.
Ўтган йили рейтингнинг етакчи ўрнидан жой олган рэпер Шон Комбс (Дидди) бу сафар иккинчи ўринни эгаллади. Унинг бойлиги миқдори — 825 миллион доллар.
Етакчилар учлигидан рэпер Доктор Дре (Андре Янг) ҳам жой олди.
Мусиқачилар учлиги бу йил нафақат сайёранинг энг бой рэперлари, балки барча йўналишлар орасида энг бадавлат америкалик мусиқачилар эканлиги аниқланди.
Рейтинг ўнлигидан қўшиқчилар Дрейк ва Эминем ҳам жой олди. Улардан ҳар бири 100 миллион доллар соҳиби ҳисобланади.
Изоҳ (0)