Футбол бўйича Ироқ ва Саудия Арабистони миллий терма жамоалари ўзаро майдонга тушди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди.
Ироқликлар ўз уйларида Саудияга қарши 40 йилдан буён тўп тепмаётганди. Айниқса сўнгги йилларда мамлакатда ҳукм сурган нотинчлик сабаб Ироқ уй учрашувларини нейтрал мамлакатларда ўтказишга мажбур бўлиб қолганди.
Саудия Арабистони термаси Басра шаҳрида қабул қилинди ва ўртоқлик беллашувини томоша қилиш учун 60 минг ишқибоз ташриф буюрди. Бундан руҳланган ироқлик футболчилар Саудиядан устун футбол намойиш қилди ва 4:1 ҳисобида зафар қучди.
Шу куни 2007 йилги Осиё Кубогида чемпион бўлган ироқлик футболчи Маҳди Карим терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказди.
Саудия Арабистони терма жамоаси Россия—2018 чиптасини қўлга киритган. Мундиалнинг гуруҳ босқичида улар Россия, Миср ва Уругвайга қарши кураш олиб боради.
Изоҳ (0)