2018 йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари Тошкентда жиноятчиликда гумонланган тожикистонлик фуқаро Ҳамид Воҳидовни қолга олди. Унга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 200-моддаси (ноқоқнуний равишда гиёҳвандлик моддалар ва психотроп воситалар савдоси) билан айблов эълон қилиниб, халқаро қидирувга берилган эди, деб хабар қилади Тожикистон ИИВ матубот хизмати.
Ўзбекистон ва Тожикистон Ички ишлар вазирликлар ўртасидаги «Терроризмга қарши курашиш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида»ги битимига кўра, қўлга олинган фуқаро тожик ҳукуматига топширилган.
Мазкур битим икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўратасида 1999 йилнинг май ойида имзоланган бўлиб, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан буён ушбу соҳадаги ҳамкорлик ҳам янада мустаҳкамланди.
Изоҳ (0)