• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Sport-TV Суперлиганинг барча ўйинларини жонли кўрсатишга қандай қилиб эришади?

    Олдин ҳам кўп айтгандик, телевидение ривожланмагунига қадар, футбол жойида қотиб тураверади. АПЛ ёки Ла Лига ўйинларини бугунги даражага олиб чиққан нарса бу телетрансляциялардир.

    Фото: Sport-TV

    Фото: Sport-TV

    Ўзбекистон Суперлигаси ўйинларини Sport-TV трансляция қилади. 1-турнинг барча ўйини жонли кўрсатилади

    Бу билан уларда нафақат чемпионатнинг оммавийлиги ошиб кетди. Балки телетрансляциялардан тушган даромад клублар ғазнасини бойита бошлади. Биз ҳозирча бу даражага чиқиб улгурмадик. Бироқ 2018 йил баҳорини эслаб қолиш керакки, олдинга каттагина қадам ташлаяпмиз. Чунки мамлакат Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган барча учрашувлар жонли кўрсатилади. Бу тарихда илк бор кузатилаётгани учун ҳам шу кунни ёдда сақлаш шарт.

    Бу нима беради?

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бу биринчи навбатда шаффоф ўйинларга эшик очади. Қайсидир ҳакам қайсидир вилоятда ҳунар кўрсата олмайди. У яхши биладики, учрашув ТВ орқали видеотакрорлари билан жонли намойиш этиляпти. Демак, унинг арзимаган хатоларига қадар фарқлаш, шарҳлаш ва таҳлил қилишнинг имкони бўлади.

    Энди вилоят жамоаларини мухлислар янада яхшироқ таний бошлайди. Футболчиларда мотивация ошади. Клубларнинг ҳомийлар излаш масаласи осонлашади. Клуб либосида каттагина бўлиб акс этиб турган компания номи 90 дақиқа жонли эфирда кўрсатилса, ёмонми?!

    Ўзбекистон Супер Лигаси ўйинлари ё дам олиш кунларида ўтади ёки бегим кунлари 18:00 дан вақтли бошланмайди

    ПФЛ телетрансляцияни сотадими?

    Ҳозирча йўқ. Сота олмайди ҳам. Чунки бунинг учун каттагина база керак бўлади. Ўзбекистон телевидениеси ҳали бу даражага чиқиб улгурмаган. Биринчидан, клубларни давлат молиялаштиради. Клублар эса ПФЛни молиялаштиради. Ва давлат МТРКни ҳам молиялаштиради. Шундан келиб чиқилса, давлат ҳомийлиги остида яна қандайдир олди-бердининг бўлиши мантиққа ҳам тўғри келмайди.

    Иккинчидан, ЎФАга футболнинг оммавийлиги жуда керак. Мухлисларни стадионга қайтариш учун тоза футбол жоиз. Ўша тоза футболни ТВ ёрдамисиз қилиш имконсиз иш. Шундан келиб чиқилса, ўйинларнинг кўрсатилишидан ПФЛ кўпроқ манфаатдор. Айтайлик, Sport-TV ҳамма учрашувларни кўрсатгани билан, унга реклама берувчилар кескин кўпайиб кетмайди. Чунки гап Ўзбекистон чемпионати ҳақида кетяпти, Англия ёки Испания эмас.

    Фото: ПФЛ

    Фото: ПФЛ

    Учинчидан, Sport-TV барча ўйинларни жонли намойиш қилиб бериш ваъдасини берганининг ўзигаёқ унинг устидан сув ўгириб ичса арзийди. Чунки бу осон эмас. Қуйида мазкур масалада яна тўхталиб ўтамиз.

    Sport-TV ҳамда ПФЛнинг ўзаро келишуви қай кўринишда бўлиши мантиқлироқ экани борасида фикр юритиб кўрамиз. Маълумки, ПФЛ биринчи бор ўзига титул ҳомий изламоқда. Агар келишув амалга ошса, Sport-TV ПФЛ ҳомийларини трансляциялар давомида кўрсатади— тамом. Шунинг ўзиёқ ташкилот учун катта ёрдам. Ва бу банд титул ҳомий билан келишишда асосий омил бўлиб хизмат қилади. Факт шуки, ПФЛ ўйинларини сота олмаган тақдирида ҳам, уларга эгалик ҳуқуқини барибир ўзида сақлаб қолади. Бунда икки томоннинг ўзаро келишиши жуда муҳим. Мадомики шундай экан, МТРК ҳам ПФЛ рекламалари масаласига оёқ тираб туриб олмаслиги лозим.

    Тарихда илк бор Ўзбекистон чемпионати титул ҳомийга эга бўлиши мумкин. Бунга Япония компанияси даъвогар

    Ўз навбатида Sport-TV ҳам ПФЛ ўйинлари телетрансляцияси учун сарф қилган харажатларининг бир қисмини қоплаш учун, бевосита ТВ билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган реклама берувчилар билан музокара олиб бораверади. Бу нарса канал учун жуда зарур. Чунки МТРК бир ой, икки ой, боринг яна бир мавсум ҳаракат қилади. Кейин эса барибир Sport-TV араванинг бир қисмини ўзи тортиши керак. Чунки МТРКда ундан ташқари ҳам 10 дан зиёд бошқа каналлар бор (аслида шунча канал керакми ёки йўқ — бошқа мавзу).

    Телетрансляцияларни қачон сотиш мумкин?

    Фақатгина рақобат пайдо бўлганида. Бунда ТВ учун футбол учрашувларининг ўзигина аҳамиятли даражага чиқиши керак. Ўзбекистонда мавжуд телеканалларнинг 3—4 таси жиддий таклиф киритсагина, рақобат пайдо бўлиши мумкин. Бунга қовун пишиғи бор, албатта. Ўзбекистон чемпионати қачонки олдинга катта қадам ташлаб, мамлакат футболига жамоатчилик эътибори ўзгарса, уни кўрсатишга талаб ошади. Ҳозирги ҳолатда эса реклама берувчи «Пахтакор» — «Бунёдкор» ўйинидан кўра, қайсидир турк сериали ўртасида маҳсулотини кўрсатишни кўпроқ истайверади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Қолаверса, қолган телеканаллар техника жиҳатидан МТРК билан рақобатлаша олиши шарт. ПФЛ шу мавсум фақатгина Sport-TV билан келишишга мажбур бўлганига асл сабаб ҳам аслида шу. Чунки 1 та 90 дақиқалик футбол трансляция учун яхшигина маблағ ва техника керак бўлади. МТРК таснифига кирмайдиган телеканаллар эса ҳозирги ҳолатда бунга тайёр эмас. Қолаверса, ҳукуматнинг янги қарори билан хусусий телеканаллар эмас, истайсизми, йўқми МТРК техникаси янгиланади ва бу иш жадал давом этмоқда.

    Телетранслияция қандай бўлади?

    Адашмаётган бўлсам, МТРК айни вақтда 4 ёки 5 та КТС (кўчма телевизион станцияга эга). Ўз вақтида «Бунёдкор» ва «Насаф» орқали қўлга киритилган 2 та КТС МТРК учун катта ютуқ. Улар замонавий. Шу йилнинг ўзида Ўзбекистон телевидениеси тўлиқ рақамли форматга ўтган тақдирида ҳам, улар бемалол ишлашда давом этади. Қолган 2 та КТС эса бунинг учун янгиланиши шарт. Бироқ тўлиқ рақамли форматга ўтилмаганидан келиб чиқиб, уларни ҳозирча ишлатиб туриш мумкин.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Замонавий КТСлардан бири Навоий йўлига чиққан бўлиб, у «Қизилқум» — «Локомотив» ўйинини кўрсатади. Эртаси куни эса Бухорога етиб келиб, клуб иштирокидаги ўйинни олиб беради. Шундан сўнг Қарши йўлига чиқади ҳамда «Насаф»нинг ОЧЛ ўйинига жавобгар бўлади. Навоий, Бухоро ва Қарши орасидаги масофа бунда МТРК томонидан инобатга олинган.

    Аслида оддий кўриниши мумкин. Бироқ КТСнинг бир кунлик иши анча қиммат туради. Айтайлик, МТРК уни Sport-TV учун текинга берган тақдирида ҳам, биргина КТС ичида ҳайдовчи-ю, техник, боринг ана шарҳловчигача ҳисобласак, камида 15 киши бўлади. Уларнинг ҳар бирига иш куни учун пул тўланади. Уларнинг ҳар бири меҳмонхонага жойлашади ва ҳоказо. Яъни, бу Тошкентдаги ўйинни «Пахтакор» стадионига чиқиб кўрсатиш эмас. Кўрсатув олиш, тўғридан-тўғри студия каби ишлар бундан 10—20 марта арзон туради.

    Водий масаласи эса бироз оғирроқ. КТС Қамчиқ довонидан ўтиши ҳазилакам иш эмас. Ҳозирги ҳолатда балки имкони кам бўлган ишдир (агар энг юқори доирада ҳал қилинмаса). КТСни поездга ортиш мумкин, бироқ тоннелга киришда муаммо чиқади, поезднинг баландлигига КТС баландлиги қўшилса, муаммо тушунарли.

    МТРК бунда Наманган ва Фарғона телевидениеси билан ишлайди. Уларда катта эҳтимол билан машинага йиғилган камералар жамланмаси бор, шуни ишлатиш мумкин. Шу ҳолатда ҳам, КТС билан ҳам ўйинлар релейка орқали аввал вилоят телевидениесига узатилади, кейин эса у ердан Тошкентга берилади.

    Аслида бунинг осонроқ йўли ҳам бор. Бунинг учун Суперлига клубларининг уй стадионларига оптик толали кабеллар етиб борган бўлиши шарт. Бизга маълум бўлишича, ҳатто «Насаф» стадиони ҳам бунга жавоб бера олмайди. Бу ишга жиддий киришиш шарт. Бунда трансляциянинг сифати ошади, иш осонлашади. Афсуски, баъзида бизда стадионлар ура-ура билан қуриб ташланган-у, аммо асосий ишлар панада қолган. Ваҳоланки, замонавий стадионлар биринчи навбатда телетрансляция масалаларини қамраб олиб, кейингина лойиҳалаштирилади. Релейка эса об-ҳавога боғлиқ бўлиб қолаверади. Кучли шамол ёки ёмғир, сигнал сифатига таъсир кўрсатади.

    Суперлига ўйинларининг ҳаммаси жонли бўладими?

    Умид қиламиз, албатта. Бироқ бу осон эмас. Маблағ томондан ҳам, бошқа тарафдан ҳам. Масалан, «Наврўз» ёки қандайдир катта байрамларга КТСлар жалб этилади. Мамлакатда футболдан ташқари ҳам йирик тадбирлар бўлиши катта эҳтимол. Мана шундай вақтда футбол ҳамда бошқа томон манфаатлари ўзаро кесишиб қолади.

    МТРК раҳбарияти истаса, унга тегишли техника нафақат замонавий кўринишга келтирилса, балки тинимсиз кўпайиб борса, иш осон кечади. Бироқ бунда гап миллион-миллион пул ҳақида кетяпти. Қолаверса, техника замонавийлашгани, кўпайгани сайин кадрларга талаб ортади. Ҳозирги ҳолатда Sport-TVдан бошқа бирорта ҳам телеканал кадрлар масаласида мақтана олмайди. Қайси маънодаки, МТРК ходимлари йиллар давомида тажриба тўплади ва бугунга келиб трансляциялар сифатида бироз олдинга қадам ташлаган (айнан КТСлар билан ишлаш масаласида). Минг кучли режиссёрни олиб келманг, агар оддий камерачи сиз айтган кадрни олиб бера олмаса, ишингиз ўхшамайди. Футбол камерани стадионнинг тепа қисмига ўрнатибгина олинадиган трансляция эмас, бу тинимсиз ҳаракат давом этадиган ва ҳар бир сонияни инобатга олиш керак бўлган жуда нозик жараён. Ҳатто ўша тажрибали дейилган камерачилар ҳам, режиссёрлар ҳам хол қўядиган ҳолатларга кўп гувоҳ бўламиз, хуллас, мураккаб иш.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    15 йиллар давомида МТРК буни ўрганди, энди сифатни оширишга ҳаракат қилмоқда. Яъни, барча масалада ўсиш бордек, бироқ дунё ҳам тўхтаб турмаяптики ва биз кўп жабҳада ортда қолиб кетмоқдамиз.

    Борига барака

    Ҳозир шундай дейишдан бошқа чорамиз йўқ. Ҳукумат талаби билан футбол ҳам, телевидение ҳам тезликни оширган. Бошланишига ҳамма ўйинларнинг жонли кўрсатилиши каттагина ютуқ, бунинг қадрига етиш керак. Қолгани эса айтилганидек маблағ ва кадрларга бориб тақалади. Нафақат ТВ кадрлари, балки футболдагилар ҳам. Соҳа ривожи учун бу жуда-жуда муҳим омил.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Хулоса шундай: футболни ривожлантирмоқчимисиз? Олдин телевидениега қаранг. Сиз 10 та «Бунёдкор» стадиони қурсангиз-у, уни боплаб намоён эта олмасангиз ва ақл билан бошқармасангиз, бари бекор. Ахир Рио-де-Жанейрода бунёд этилган Олимпиада талабидаги спорт объектлари бежиз 2 йилга ҳам қолмасдан ташландиққа айлана бошламади.

    01.03.2018, 10:45   Изоҳ (0)   17289
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимпия ҳаракатида муаммолар бор. Сабаблари ҳам маълум

    26.02.2018, 12:19

    ОЧЛ. «Локомотив» Эронда «Зоб Оҳан»га мағлуб бўлди

    19.02.2018, 20:00

    Пхёнчхан мезбонлик қиладиган қишки Олимпиада расман очиқ деб эълон қилинди (фото+видео)

    09.02.2018, 22:56

    Шавкат Мирзиёев: Футболчиларимиз коррупция бўлмаса, қандай натижаларга эришиш мумкинлигини исботлади (видео)

    29.01.2018, 21:53

    Осиё чемпионлари муносиб кутиб олинди (видео)

    29.01.2018, 08:42

    Равшан Ҳайдаров терма жамоа ўйинининг ўзгариши ва чемпион бўлишида Ақтўбе фожиаси катта таъсир кўрсатганини маълум қилди

    29.01.2018, 00:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Украинага рекорд миқдорда дрон учирди 

    Дунё | 18 май, 18:23

    IFFHS: Барча даврларнинг энг зўр 10 нафар футболчиси номи маълум бўлди (топ-10)

    Спорт | 18 май, 18:10

    Жефф Безоснинг қаллиғи Парижда дабдабали қиз базмини ўтказди

    Лайфстайл | 18 май, 17:55

    Хитой компанияси Сурхондарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 17:25

    “Манчестер Сити” иккита футболчи учун салкам 185 миллион евро сарфлашга тайёр

    Спорт | 18 май, 16:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.