2018 йилнинг 1 майигача бўлган муддатда Ўзбекистоннинг Халқаро виночилик ва узумчилик ташкилотига кириши учун буюртма берилиши таъминланиши лозим. Бу Ўзбекистон Президентининг «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.
Мазкур қарор билан «Ўзшаробсаноат» АЖ (собиқ «Ўзвиносаноат-холдинг» АЖ) Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси таркибига киритилди.
2018 йилнинг 1 июлидан алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга ўз виночилик маҳсулотларини туристик йўналишларида ташкил этилган заводга тегишли дегустация ҳудудларида (жойларида) чакана реализация қилиш ҳуқуқи берилади.
Мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, хорижий туристлар, турли мамлакатларнинг виночилик соҳаси вакиллари, эксперт ва мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда ҳар йили республикада вино фестивали ва халқаро дегустация танлови ўтказилиши;
Маҳаллий виночилик маҳсулотларининг кўргазма-ярмаркаларини хорижий мамлакатларда мунтазам равишда ўтказилиши амалиётга жорий этилади.
«Ўзшаробсаноат» АЖга бир ой муддатда 2018 йилда Тошкент шаҳрида вино фестивали ва халқаро дегустация танлови ўтказилиши тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.
Изоҳ (0)