Ўзбекистонда вино рекламаси бўйича чеклов қайта кўриб чиқилади. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, деб хабар беради Spot.
Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилнинг 1 июнигача муддатда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда виночилик маҳсулотларини реклама қилишда чекловларни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади.
Алкоголли ичимликлар, хусусан, вино рекламаси 2010 йилдан бошлаб тўлиқ тақиқланган эди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда пиво рекламасига ҳам рухсат берилиши мумкин.
Изоҳ (0)