Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ва Сурия Қизил Ярим Ой жамияти конвойи Африннинг 50 минг аҳолиси учун гуманитар юк етказди. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
Гуманитар юк Сурия шимоли-ғарбига минтақада турк қўшинлари операцияси бошланганидан бери илк бор етиб келди. 29 та юк машинасига 430 тонна озиқ-овқат, ичимлик суви, биринчи эҳтиёж буюмлари, дори-дармон ва тиббий жиҳозлар ортилганди.
БМТ маълумотларига кўра, Афринда 30 мингга яқин киши шошилинч гуманитар ёрдамга муҳтож.
Изоҳ (0)