Қўшма Штатлар разведка хизматлари фаолиятига 2019-молиявий йилда 59,9 миллиард доллар талаб қилинади. Конгрессга бу борадаги тегишли талабнома юборилди, деб хабар беради «Известия».
Қайд этиш жоизки, мазкур суммага АҚШ мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси харажатлари (21,2 миллиард доллар) киритилмаган.
Шу тариқа, разведка учун сарфланадиган умумий харажатлар (хориждаги операцияларни молиялаштириш ҳам бунга қўшилган) 81,1 миллиард долларни ташкил этмоқда
Таққослаш учун, 2016 йилда АҚШ разведка фаолияти учун 70,7, ўтган йили эса 73 миллиард доллар сарфлаганди.
Изоҳ (0)