АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йилги сайловларга тайёргарлик доирасида рақамли технологиялар бўйича собиқ маслаҳатчи Брэд Парскейлни сайловолди штаби раҳбари этиб тайинлади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Парскейл — президентнинг куёви ва бош маслаҳатчиси Жаред Кушнернинг консультанти ва сафдоши. Бунгача у Trump Organization’да ишлаган, 2016 йилда Трампнинг сайловолди кампанияси доирасида интернет-операциялар бўлимини бошқарган.
Изоҳ (0)