ЖАР пойтахти Претория яқинидаги қўриқхона автомобиллар тураргоҳида қолдирилган машинаси томон бораётган 23 ёшли қизни шер ғажиб ташлади. Бу ҳақда DPA агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса пойтахтдан 30 километр масофада жойлашган Куллинан аҳоли пунктида юз берган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг таъкидлашича, ЖАРда бу каби ҳолатлар камдан-кам юз беради. Одатда йиртқичлар таҳдидни ҳис қилган вазиятлардагина одамларга ҳужум қилади.
Изоҳ (0)