Дунёдаги энг йирик интернет дўкон ҳисобланмиш Amazon видеокузатувлар ва интернетга уланиш функциясига эга эшик қўнғироқларини ишлаб чиқарувчи Ring стартапини сотиб олди, деб хабар берди «Интерфакс».
Бу орқали Amazon тез ривожланиб бораётган «ақлли» қурилмалар ва хавфсиз бошпана технологиясини таъминлаш бозоридаги ўз ўрнини сақлаб қолиш ниятида.
Келишув нархи қанчага тенг эканлиги маълум қилинади. The Wall Street Journal’нинг ёзишича, Amazon Ring учун 1 миллиард доллардан ортиқроқ пул сарфлаган.
Мазкур битим Amazon тарихида Whole Foods’дан кейинги энг йирик иккинчи харидга айланди (ўтган йили Amazon Whole Foods’ни 13,5 миллиард долларга сотиб олганди).
2017 йилда Amazon компанияси ишонч билдирилган курьерларга мижознинг уйига кириш имконини берувчи Amazon Key сервисини ишга туширганди. Бунга қадар АҚШдаги курьерлар посилкаларни эшик олдига ташлаб кетар ва бу орқали уларнинг ўғирлаб кетилиш ҳолатларини келтириб чиқарарди.
Ring’нинг сотиб олиниши эса Amazon ва Alphabet ўртасидаги рақобатни кучайтиради. «Ақлли» Ring мосламалари эшикка ўрнатилган қўнғироққа смартфон ёки планшет орқали дунёнинг исталган жойидан уланиш имконини беради.
Изоҳ (0)