Номаълум хакерлар Amazon булут хотира хизматидаги Tesla аккаунтини бузди. Улар хотирадан ҳеч нарса ўғирламаган, балки уни криптовалюта майнинги учун созлаган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Ҳужум ҳақида хабар қилган Redlock мутахассислари Tesla’га ҳужумни январь ойида аниқлаган эди. Улар маълумотларни очиқ фойдаланиш учун эълон қилган Amazon Web Services аккаунтининг эгасини излаган. Аниқланишича, ахборот Маскнинг компаниясидан сизиб чиққан.
Хакерлар булут дастурларини оптималлаштириш учун мўлжалланган Kubernetes консоли ёрдамида Tesla’га кириш имконини топган. Хотира парол билан ҳимояланмаган бўлган ва у ерда компания аккаунтларининг маълумотлари сақланган.
Redlock бу ҳақда Tesla’га дарҳол хабар берган ва компания носозликни бартараф этган, ҳеч қандай зарар кўрмаган.
Изоҳ (0)