Google хавфсизлик тадқиқотчиси Тевис Ормандо оммабоп uTorrent торрент-мижозида заифлик борлиги ҳақида маълум қилди. Заифлик компьютердаги файлларни масофадан бошқаришга ва юклашлар тарихини кўришга имкон беради. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
uTorrent фойдаланувчиси зарарли сайтга кирса, бузғунчилар торрент-мижоз орқали файлларни бошқариш имконини қўлга киритади. Тадқиқотчининг сўзларига кўра, браузерда очиқ бўлган ҳар қандай сайт юклашларни бошқара олади ва уларнинг тарихини кўриши мумкин бўлади.
uTorrent яратувчилари бу заифлик ҳақида хабардор ва uTorrent Web нинг Windows учун мўлжалланган синов талқинида бу камчиликни бартараф этган.
Изоҳ (0)