Бразилиянинг Санта-Катарина штати аҳолиси ноодатий оптик ҳодиса — гало феноменининг гувоҳи бўлди. Бу ҳақда Globo нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Ғайриоддий табиат ҳодисасини бразилияликлар 26 февраль куни кузатишди. Гало феноменини Флорианополис штати пойтахтида, шунингдек, бир неча шаҳарлардан туриб кўриш мумкин бўлди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мазкур табиат ҳодисаси тасвирланган видео ва суратларни ўз саҳифаларига жойлаштирди.
Гало тропосферанинг юқори қатламларида мавжуд бўлган муз кристалларида кучли ёруғлик манбасидан келган ёруғликнинг аксланиши натижасида юзага келади.
Изоҳ (0)