Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш соҳасидаги монополияга барҳам бериш режалаштирилмоқда. 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси доирасида «Фаол бизнес, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» бўйича (2018 йил) ишлаб чиқилган Давлат дастурида кўзда тутилган, деб хабар беради Spot.
Давлат дастурининг асосий пунктларидан бирида «электр энергиясини ишлаб чиқаришда монополияни тугатиш, электр таъминоти соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини илгари суриш» қайд этилган.
Жорий йилнинг 30 июнига қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Бунга «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацияларни ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбек гидроэнергетика», «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги масъул этиб тайинланди.
Изоҳ (0)