Ҳусниддин Эргашев 26 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимликдаги манбалар «Дарё»га маълум қилди.
Ҳусниддин Эргашев (1970 йилда туғилган) бунгача «Ўзбеккино» миллий агентлигининг Алишер Навоий номли киносаройи ижрочи директори сифатида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, у фаолияти давомида ЎзМТРКнинг «Тошкент» телеканали директори (2010—2014 йилларда), «Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси» директори ўринбосари (2014—2015) сифатида ҳам ишлаган.
Ҳусниддин Эргашев халқ орасида Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этилган «Гап йўқ», «Маслаҳат» каби ҳажвий кўрсатувлардаги иштироки орқали айниқса танилган.
Изоҳ (0)