Тошкент шаҳридаги масжидлар сони яна биттага кўпайди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
25 февраль куни Учтепа тумани «Абдулла Қодирий» номли маҳаллада «Абу Талҳа» жоме масжиди расмий фаолият бошлади. Масжиднинг очилиш маросимида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов иштирок этиб, жамоатни янги масжид билан қутлади.
Ушбу ибодат уйи аслида 2000 йилда қурилган бўлиб, бироқ ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар сабаб 2013 йили фаолияти тўхтатилган эди. Бу йил маҳалла фаолларининг саъй-ҳаракатлари билан Тошкент шаҳар адлия бошқармасидан масжид рўйхатга олингани ҳақидаги гувоҳномаси олинди.
ЎМИнинг Тошкент шаҳар вакиллигидан маълум қилишларича, ҳозирги вақтда пойтахтда фаолият олиб бораётган масжидлар сони 118 тани ташкил этади.
Изоҳ (0)