Ўзбекистонда китоб тарғиботи йўналишда яна бир хайрли ташаббусга қўл урилди, деб ёзади «Халқ сўзи».
Маҳаллий темир йўл поездлари ҳамда самолётларда миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналари асосида тайёрланган радиоинссенировка ҳамда аудиокитобларни алоҳида каналга жойлаштириш ва янгилаб бориш режалаштирилган.
Мазкур янгилик матбуот ва ахборот агентлиги, миллий телерадиокомпания, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳамкорлигида амалиётга татбиқ этилмоқда.
Ҳозирги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида ҳаво кемаси саҳнида йўловчилар учун намойиш этиладиган медиа-контентга аудиокитоблар босқичма-босқич, яъни 2018 йил май ойидан бошлаб киритилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)