Одамлар Марсга 20 йилдан кейиноқ жойлашиши мумкин бўлади. Бу ҳақда британиялик астронавт Тип Пик айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
Унинг фикрича, бунда муҳим ролни космик тармоқдаги хусусий компаниялар ўйнайди. Хусусан, астронавт Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан амалга оширилган Falcon Heavy оғир элтувчи ракетасининг парвози коинотни ўзлаштиришдаги янги даврни бошлаб берди, деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Пик ишонч билдиришича, одамлар яшайдиган Ой яқинидаги станцияни яратиш бўйича халқаро лойиҳа фазони янада тадқиқ этиш масаласида муҳим ҳодиса бўлади.
«Биз коинотни ўзлаштириш бўйича янги даврга ўтяпмиз. Ўйлайманки, бу (Марсга жойлашиш) 2030 йиллар охирида юз беради», — деди астронавт.
Изоҳ (0)