2017 йилда Украинадан Ўзбекистонга 9,4 миллион доллар миқдорида пул ўтказилди. Бу ҳақда, Украина Миллий банки эълон қилган маълумотларга асосланиб, «Spot.uz» хабар бермоқда.
Украинадан пул ўтказилиши бўйича Ўзбекистон Россия (516,1 миллион доллар), Грузия (25,9 миллион доллар), Озарбайжон (14,9 миллион доллар) ва Хитой (13,8 миллион доллар)дан сўнг бешинчи бўлган.
Аввалроқ 2017 йил давомида Қозоғистондан Ўзбекистонга жами 273,6 миллион доллар пул ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)