Наманганда ички ишлар тизимида хизмат қилаётган профилактика инспекторлари ўртасида «Намунали таянч пункти» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Аҳоли гавжум жойда жойлашган, замонавий бинога эга, атрофида турли спорт тўгараклари, кичик бизнес тузилмалари бўлган, жиноятчилик камайишига эришган Янгиқўрғон тумани «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги таянч пункти профилактика инспектори Шерали Маҳмудов танловда биринчи ўринни эгаллади.
2017 йили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мазкур маҳаллага ташриф буюриб, унинг фаолияти билан танишган, амалга оширилиши зарур вазифаларни белгилаб берганди.
Кўрик-танловда Чортоқ тумани, «Балиқкўл» МФЙ таянч пункти профилактика инспектори Раҳматулло Собитхонов иккинчи, Наманган шаҳридаги «Гулшан» МФЙ таянч пункти профилактика инспектори Баҳодир Сатимов учинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)