Тунец балиқларини қувиб юрган акула унинг йўлидан чиқиб қолган эркакнинг оёғидан уриб кетди. Ҳодиса Австралиянинг Каяма шаҳри пляжида юз берган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
35 ёшли рассом Адам Хоар кам сувли жойда олти ёшли ўғли билан чўмилаётган эди. У кичкина тунецлар ортидан қувиб юрган йирик тунецни кўриб қолган ва болаларини қирғоққа олиб чиқиб қўйган. Шундан кейин яна сувга қайтган. Беш дақиқадан сўнг Хоар чап оёғида кучли оғриқни сезган.
Зарба шунчалик кучли бўлганки, эркак мувозанатини йўқотиб акуланинг устига йиқилган. Йиртқич унга парво қилмаган ва сузиб кетган.
Рассом мустақил равишда қирғоққа чиққан ва касалхонага борган. Унга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)