АҚШда Кессиди Проктор исмли радибошловчи тўғридан-тўғри эфир вақтида фарзандини дунёга келтирди. Сент-Луис шаҳрининг The Arch радиостанциясида трансляция қилинадиган Spencer’s Neighborhood номли шоу вақтида аёлни кесарча кесишди. Бу ҳақда KSDK’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Кессидининг тан олишича, туғруқни трансляция қилиш борасидаги қарор ўз-ўзидан қабул қилинган, чунки тўлғоқ муддатидан икки ҳафта эрта бошланган.
Шунингдек, унинг айтишича, эфир вақтида фарзандини дунёга келтириш унинг ҳар кунлик ишини мантиқий давомига айланган, чунки аёл ўз тингловчиларига ҳаётнинг турли жиҳатлари борасидаги фикрлар билан ўртоқлашиб келади.
Болакайга Жеймсон деб исм қўйишган, хабарларга кўра, ушбу исмни радиостанция тингловчилари танлаган.
Изоҳ (0)