Америкалик Жим Ковальчик 700 килограммли ғамгин айиқни қучоқлаш орқали тинчлантириш йўлини кўрсатиб берди, деб ёзади Forum Daily. У йиртқични бағрига босиб, силаётгани акс этган видео Нью-Йоркдаги етим жониворларга кўмаклашиш марказининг YouTube-каналига жойланди.
24 ёшли Жимбо лақабли айиқ Калифорния ҳайвонот боғида туғилган, боғ ёпилгач, Ковальчик айиқчани ўзи билан олиб қолган. Жимбо ёввойи табиатга қайта олмаган, чунки у тутқунликда дунёга келган ва оёғидан шикастланган.
Уч метрли айиқ номаълум касалликдан азоб чеккани учун ветеринар шифокорни чақиришган, аммо айиқ қаттиқ ҳаяжонланиб қолган, Ковалчик ана шу пайтда айиқни қучоқлаш ва силаш билан тинчлантиришга қарор қилган.
Изоҳ (0)