Тошкент темир йўл вокзалида Қуролли Кучлар резервига бўшатилган аскарларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда жамоатчилик вакиллари, аскарларнинг ота-оналари, ёшлар иштирок этди, деб хабар берди ЎзА.
Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўринбосари полковник Бахтиёр Ўролбоев, Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Халқаро Амир Темур жамғармаси раиси Нозим Ҳабибуллаев ва бошқалар бугунги Ватан ҳимоячилари нафақат йирик империя асосчиси, балки буюк саркарда бўлган Соҳибқироннинг муносиб авлодлари эканини таъкидлади.
Аскарларни ота-оналари бағрига қайтариш мақсадида сержант Умурзоқ Худоёров ҳарбий қисмдан уларга ҳамроҳлик қилди.
Йигитлар ҳарбий оркестр садолари, ота-оналар ва меҳмонлар олқишлари остида вокзал перрони бўйлаб сафда тантанали қадам ташлаб ўтди.
Изоҳ (0)