• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сузук ота» мажмуаси 2018 йилги мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади

    2017 йил 26 май куни Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Сузук ота» мажмуасида бўлиб, мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича тавсиялар берган эди. Бу ерда тўққиз ойдан буён улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди ЎзА.

    Фото: «Dasturxon.com»

    Фото: «Dasturxon.com»

    Мажмуанинг кириш қисмида автотураргоҳ, музей, дўкон, кутубхона, ичкарида «Сузук ота» мақбараси ва ундан сўнг масжид бунёд этилмоқда. Мажмуага кираверишда йўлнинг икки томонида ҳунармандлар учун икки қаватли ўттиз тўртта намунали уй-жой қурилади.

    «Бизда ҳунармандликнинг кўплаб йўналишлари ривожланган. Неча йиллар ўтган, бир неча авлодлар алмашган бўлса-да, анъаналар давом этмоқда. Энди бу жой ҳақиқий ҳунармандлар маркази бўлиши шубҳасиз», — дейди ушбу маҳаллада яшовчи Асқар ота Обидов.

    Ҳунармандлар учун бу маскандан жой ажратилиши бежиз эмас. Асли исми Мустафоқул бўлган Сузук ота Хожа Аҳмад Яссавийнинг ёлғиз қизи Гавҳари Хуштожнинг (Хуштари) кенжа фарзанди бўлган. 1140 йилда Туркистоннинг Қорачуқ қишлоғида таваллуд топган Мустафоқул бобосининг хизматига борганида Аҳмад Яссавий уни «Менинг сузигим, (суюклигим) хуш келдингиз!», деб эркалаган экан. Шунинг учун аввал унинг яқинлари, сўнг бошқалар ҳам уни Сузук деб атай бошлаган. Балоғатга етгач Тошкентдаги Чақар, Чуқуркўприк (Чўпонота) ва Мирлар маҳаллаларига туташ бўлган кимсасиз, тепалик ва жарликлардан иборат ерда қўним топиб, шу маҳаллани обод қилишга киришади. Ўзи туғилган юртидан қорилар, уста-ҳунармандлар, яқин дўст-биродарларини олиб келиб, уй-жойлар қурдириб, барчага бошпана бериб, илм ва ҳунарни кенг оммага жорий қила бошлаган. Ёшларга деҳқончилик, ҳунармандлик ва бошқа касб-кор сирларини ўргатган. Юзлаб ҳунарманд уста-шогирдларга пир-у комил бўлган ва 1217 йилда вафот этган. Ўша пайтда бу маҳалла «усталар», «хўжалар» маҳалласи деб юритилган.

    ХХ асрда маҳалла номи «Bauman», «Komintern», «Қаҳрамон» ва «Обод» деб ўзгартирилган. Мустақилликдан сўнг қайтадан Сузук ота маҳалласи, дея атала бошланган.

    Ушбу маҳалланинг гузар қисмидаги мақбара ва масжид Соҳибқирон Амир Темур даврида бунёд этилгани ҳақида маълумотлар бор. Хонақоҳ ва айвонда етти юзга яқин намозхон ибодат қилиши мумкин бўлган. Афсуски, 1930 йили масжид ва мадраса ёпилиб, металл буюмлар корхонасига айлантирилган. Ҳужралар ўрнида корхона идораси ва омборхона қурилган. 1985—1990 йилларгача шаҳардаги энг катта гумбазли (диаметри — 10 метр) масжид бўлган зиёратгоҳ шу ҳолича қолган.

    Мустақиллик арафасида корхона бошқа ерга кўчирилиб, вайрона ҳолатдаги бино маҳалла ихтиёрига берилди. «Шош» кичик корхонаси ҳунармандлари ва маҳалла аҳли ёрдамида таъмирланиб, 1996 йили рамазон ойида масжид ўз фаолиятини қайта бошлади ва бу жой Ўзбекистон ҳунармандларининг севимли масканига айланди.

    Айни вақтгача бўлган бунёдкорлик ишларидан сўнг масжидда 900 киши намоз ўқиши мумкин бўлган айвон қад тиклади.

    «Ушбу мажмуада ишлаётганимдан бахтиёрман. Жуда кўп масжид ва мақбаралар қурилишида иштирок этганман. Аммо бу жойнинг ўзгача файзи бор. Ҳар қандай шароитда иш қизғин бўлади. Бу маскан барпо этилаётганида ҳикмат кўп», — дейди хивалик уста Тоҳир Эгамбердиев.

    Мажмуада «Ижод-Ижод» хусусий корхонаси мутахассислари томонидан кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

    6,5 гектар майдонда барпо этилаётган, миллий ўймакорлик асосида ишланган нақшинкор эшик-ромлар, устун ва тоқилар билан безакланадиган, миллий ва замонавий меъморлик санъатини ўзида мужассам этадиган улкан мажмуа жорий йил мустақиллик байрами арафасида илк зиёратчиларини қабул қилади.

    Зиёратгоҳни қуриш мақсадида бу ердаги эски хонадонлар бузилиб, аҳолига ер ва уй-жойлар ажратилди.

    Жорий йилнинг 9 февралида Ўзбекистон Президенти Тошкентда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишаркан, «Сузук ота» мажмуасидаги қурилиш ишларини ҳам кўздан кечирди. Бу ерда зиёратчилар учун янада қулайликлар яратиш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга қўшимча топшириқлар берди.

    22.02.2018, 12:53   Изоҳ (0)   13220
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оҳангарондаги ошхонада бўлган келишмовчилик оқибатида, андижонлик фуқаро оғир тан жароҳати олди

    22.02.2018, 12:41

    Қашқадарёда ниқоб таққан талончилар омборхонадан 32 млн сўмлик Nestle маҳсулотларини ўмарди

    22.02.2018, 12:30

    Туркманистон Ўзбекистон ёрдамида газ ва электр энергиясини етказиб беришни диверсификация қилади

    22.02.2018, 12:22

    Аҳмадбойнинг адвокати: Унга оғирроқ жазо берилди (видео)

    22.02.2018, 12:20

    Ўзбекистонда адлия ва ФҲДЁ органлари бинолари таъмирланади

    22.02.2018, 12:06

    Жасур Орипов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    22.02.2018, 11:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.