Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосарини тайинлади, деб ёзади UzDaily.
Президент қарорига кўра, Жасур Орипов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бунгача у Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Жасур Орипов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида Бахтиёр Раимов ўрнини эгаллади.
Изоҳ (0)