Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилига 2021 йил 13 февралгача Украинага кириш ман этилди. Бу ҳақда унинг адвокати Руслан Чернолуцкий маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Украина давлат чегара хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари Василий Серватюк Мостиск чегара отряди бошлиғининг ушбу қарори мамлакат қонунчилигига тўлиқ мос келишини билдирди. Унинг айтишича, Саакашвили Украина ҳудудида ноқонуний бўлиб тургани учун 12 февраль куни «мавжуд жараёнларга мувофиқ» бадарға қилинган.
Саакашвилининг ҳимояси мазкур қарорни ноқонуний деб ҳисобламоқда ва уни бекор қилдириш учун шикоят йўллаш ниятида.
Изоҳ (0)