Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида яшовчи киши Facebook орқали видеомурожаат қилди. Унга кўра, унинг қизи 2017 йилнинг декабрь ойида президент арчасига таклиф қилинган. Бироқ қиз у ердан совға ўрнига ноутбук учун сертификат олиб келган, деб ёзмоқда «Вестник Кавказа».
Совға эса икки ойдан кейин келтириб берилган, қизчага етказиб берилган компьютер эса носоз бўлиб чиққан — унинг батареяси қувват ушлаб тура олмайди ва фақат электр тармоғига уланган ҳолда ишлайди.
Таъкидланишича, айни вақтда қизчанинг ноутбуки янгисига алмаштриб берилган. Шунингдек, ноутбуклар етказиб бериш бўйича тендерни ютиб олган ва мажбуриятини бажармаган компания эса судга берилган.
Изоҳ (0)