• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ким айбдор? Қурилиш ташкилотими, эътиборсизлик қилган банкми ё не-не умидлар билан уй олган ёш оилаларми?

    Андижон шаҳар Бўстон даҳаси М.Ашрафий кўчасидаги 48 хонадондан иборат кўп қаватли «Ёшлар уйи» 2016 йил қурилиб, фойдаланишга топширилган. Қурилиш ишларини Андижон шаҳридаги «Азия старт премиум» масъулияти чекланган жамияти амалга оширган. ЎзА ушбу уйдаги сифатсиз яшаш шароитларини фош қилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Давлат томонидан истеъдодли, фаол, ташаббускор ёшлар ва уларнинг оилаларига кўрсатилаётган алоҳида эътибор намунаси сифатида «Ипотекабанк» вилоят филиалининг имтиёзли кредити асосида берилган ушбу уй соҳибларининг қувончига барча шерик бўлди, дейилади хабарда. Бироқ... Ҳаммаси уйга кўчиб кирилгандан сўнг бошланди.
    – Аксарият хонадонларга яхши ишламайдиган, сифатсиз газ плитаси ҳамда ювиниш жиҳозлари ўрнатилган, – дейди ушбу уйнинг 36-хонадонида яшовчи Эркин Ғозиев. – Мана, ҳали икки йил тўлмасдан зиналарнинг баъзи жойлари, айрим хонадонларнинг деворлари ёрилган, деярли барча хонадонлар девори шўрлаб бормоқда, уй атрофига ётқизилган брусчаткалар чўкиб кетмоқда.
    Мазкур уйда яшовчилар қурилиш ташкилотига бир неча бор мурожаат қилган. Қурувчилар эса, эрта-индин деган қуруқ ваъда билан қарийб бир йил барчани алдаб келди. Хонадон эгаларининг ҳафсаласи пир бўлиб, ана шу жиҳозларни ўз ҳисобидан янгисига алмаштирди ёки таъмирлаб олди.
    – Уйимизнинг умумий канализация қувури яхши тортмас экан, – дейди 25-хонадонда яшовчи Муроджон Юсупов. – Ўзимиз пул йиғиб, таъмирлатдик. Ахир янги уй бўлса, тўловларини ўз вақтида амалга ошираётган бўлсак, бирин-кетин чиқаётган бундай муаммолар бизга ортиқча ташвиш келтирмоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётган камчиликлар ҳақида аниқ маълумот олиш учун ЎзА қурилиш ташкилотига мурожаат қилди.
    – Қурилиш ишлари лойиҳа асосида бажарилган, – дейди «Азия старт премиум» масъулияти чекланган жамияти иш юритувчиси Азизбек Омонов. – Газ плиталари, санузел жиҳозлари ҳам лойиҳада белгиланган нарх ва талаблар доирасида ўрнатилган. Фақат фойдаланилган қум ва ғишт шўрланган бўлгани боис, девор сувоқларининг айрим жойлари кўчиб кетгани бор гап.
    Қурувчилар ҳамма нарса белгиланган тартибда чиройли ва сифатли бажарилганини таъкидламоқда. Қизиқ, улар айтганидек, ҳаммаси жойида бўлса, нима учун қарийб икки йилдан буён одамлар қурувчилар устидан арз қилиб юрибди? Нима учун янги уй кундан-кун тўкилиб, нураб бормоқда?
    Бу ҳам майли. Ёш оилалар энди газ, сув учун ҳисоблагичлар ўрнатиш, тегишли тартибда расмийлаштириш, тўловни амалга ошириш учун яна сарсон қилинмоқда. Чунки ўтган йилдан буён аҳолининг бир неча бор мурожаат қилишига қарамасдан, электр энергияси, газ таъминоти, сувоқова идоралари томонидан ҳисоблагичлар ўрнатиб берилмаяпти. Ҳатто хонадонларга тегишли тартибда ҳисобварақлар очилиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаган. Ушбу идораларга жуда кўп мурожаат қилинди, лекин натижа йўқ. Бу масалани ижобий ҳал этиш, ҳисоблагичлар ўрнатиб, тегишли тартибда расмийлаштириш наҳотки шунчалар мушкул бўлса?!
    – Ўтган йилдан буён газ таъминоти, сувоқова идораларига газ ва сув ҳисоблагичларни расмийлаштириб, тегишли тартибда шахсий ҳисобварақлар очиб берилишини сўраб бир неча бор мурожаат қилдик, –дейди 35-хонадон соҳиби Зуҳриддин Қаҳрамонжонов. – Ўзимиз бориб, барча хонадонларни ўрганиб, албатта ҳисоб очиб, тегишли тартибдаги ҳисоб дафтарчалари тақдим этамиз, деб кўп ваъда беришди. Лекин ҳамон етиб келишолмаяпти, чоғи, на у, на бу идорадан биров сўрамайди. Билмадим, яна қанча овора бўлиб юрамиз экан?
    Қурилиш ташкилоти томонидан бунёдкорлик ишлари сифатсиз бажарилган, кўплаб камчиликларга йўл қўйилган. Сармоя ажратган банк эса уйнинг сифатини назорат қилмаган. Уй атрофини ободонлаштириш ишлари ҳам охирига етказилмаган. Тўғри, уйнинг олд томони ҳавас қилса арзигулик, болалар майдончаси, махсус автомашиналар турар жойи барпо этилган. Бироқ ёритгичлар қўйилмаганидан тунда уйга кириб-чиқиш қийин, айниқса, ҳозирги тез шом тушиб қоладиган совуқ кунларда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Уйимизнинг орқа томонида чуқур бор, кундан кун чиқинди билан тўлиб бормоқда, – дейди 47-хонадонда яшовчи Наргиза Усмонова. – Тўғри, бунда шу уйда яшовчиларнинг ҳам айби бор, лекин махсус жой бўлмагач, аҳоли қаерга тўксин чиқиндини? Айниқса, иссиқ кунларда бадбўй ҳид кўтарилиб, уй деразаларини очишга имкон бермайди. Ахир, бу турли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин-ку? Қолаверса, атрофда ўйнаб юрадиган ёш болаларимиздан хавотирда бўламиз.
    Дарҳақиқат, уйнинг орқа томонида ҳали қурилиш ишлари бошланмасдан аввал сурилиб, тўплаб қўйилган чиқиндилар ҳануз уюм-уюм бўлиб ётибди. Бундай ҳолат ҳақида қурилиш ташкилоти, «Садоқат» маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддиларига бир неча бор мурожаат қилинган бўлса-да, у ерни тартибга келтириш, муаммони бартараф этиш ҳозирча ҳеч кимнинг хаёлига келмаяпти.
    – Бу ерни чиқиндилардан тўла тозалаб, маълум бир қисмига махсус чиқинди тўкиладиган жой барпо этиш жорий йил режасига киритилган, – дейди Андижон шаҳридаги «Садоқат» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодир Чинохунов. – Яқин бир-икки ойда бу ер тўла тартибга келтирилади.
    Раис айтаяптими, демак, ишонса бўлар, ҳар тугул уйда яшовчилар шундай умидда. Лекин бошқа муаммоларни ким ҳал қилади, қачон қилади? Аҳоли шуни ўйлаб, яна қачонгача сарсон бўламиз, деган ҳақли савол қўймоқда.

    21.02.2018, 12:17   Изоҳ (0)   44714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар фуқаролар йиғинларига бириктирилди

    21.02.2018, 12:10

    Ўзбекистонда блокчейн бўйича ваколатли марказ ташкил этилади

    21.02.2018, 11:39

    Тошкент шаҳар ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

    21.02.2018, 11:05

    Тошкент юридик коллежида курсдошини пичоқлаган йигит 5 йилга қамалди (видео)

    21.02.2018, 10:57

    Тошкент—Термиз йўлидаги ЙТҲда жабрланганларга ёрдам кўрсатилди

    21.02.2018, 10:45

    Ўзбекистонда ўқитувчи ўз ўқувчисини аёвсиз калтаклади (видео)

    21.02.2018, 10:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.