Жорий йилнинг 17ифевраль куни Ш.Э ўзининг бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинасини Тошкент—Термиз M-39 автомобиль йўлининг 943-километрида Тошкент йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, Х.У.нинг бошқарувида бўлган Damas русумли автомашина билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 4 нафар жабрланган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, Сирдарё вилоятининг Сардоба шифохонасига етказилиши таъминланди.
Изоҳ (0)