Ўқитувчи юқори синфда ўқийдиган ўқувчилардан бирини досканинг олдига олиб чиқиб мушт билан қаттиқ зарба бераётгани акс этган видео тарқалди, деб ёзади «UzNews.uz».
Мактаблардан бирининг ўқувчилари томонидан ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган ва турли баҳсларга сабаб бўлаётган бу воқеа жойи ҳозирча номаълум.
Бу ҳолатни шу хона олдидан ўтиб кетаётган ўқувчилардан бири тасвирга олган, аммо ўқувчи ҳам бироз қўрқиброқ ушбу воқеани суратга туширгани боис, воқеа нима билан тугаганини видеога олмаган.
«UzNews.uz» бу воқеага ойдинлик киритиш учун Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилди, вазирликдагиларнинг бу воқеадан ҳозирча хабари йўқлигини, аммо улар ҳолатни ўрганиб, натижаси бўйича маълумот беришини айтди.
Изоҳ (0)