Саудия Арабистони Олимпия қўмитаси раҳбари Туркий бин Абдулмуҳсин аш-Шайх Бутунжаҳон боулинг маркази раҳбарияти билан қироллик ҳудудида учта боулинг ва учта бильярд клубини очиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Клублар қиролликнинг ар-Риёд, Жидда ва ад-Даммам шаҳарларида очилади.
Келишув, шунингдек, дрифт учун махсус жой яратилишини ҳамда бошқа спорт лойиҳаларини назарда тутади. Бу борадаги режалар кейинчалик ошкор этилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)