Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ алифбосини кирилл ёзувидан лотин ёзувига ўтказиш ҳақидаги фармонга ўзгартиришлар киритди, деб ёзади «Корреспондент.net» давлат раҳбари сайтига таяниб.
Фармоннинг янги таҳририда апострофлар сони қисқартирилди, шунингдек, иккита диаграф (sh, ch) киритилди.
Президент томонидан тасдиқланган янги алифбога жами 32 та ҳарф кирди. Кирилл ёзуви асосидаги қозоқ алифбосида эса 42 та ҳарф бор.
Назарбоев қозоқ тили алифбосини 2025 йилгача босқичма-босқич тарзда лотин ёзувига ўтказиш ҳақидаги фармонни 2017 йил октябрида имзолаган эди.
Изоҳ (0)